Бизнинг жамоамиз ҳақида

ProBiz Steps ва унинг малакали жамоаси ҳақида кўпроқ билиб олинг.

Бизнинг жамоамиз ва миссиямиз

Бизнинг жамоамиз сизнинг бизнесингизга хизмат қилишга ва сизнинг эҳтиёжларингизни қаноатлантиришга тайёр. Биз ўз фаолиятимизда ҳар биримиз бошқа мамлакатларда яшаган, ўқиган ва ишлаган пайтларимизда орттирган тажрибаларимиз билан баҳам кўришиш илинжидамиз. Бундай тажриба бизларга ноёб динамик, мослашувчан ғарб ва шарқ бизнес юритиш амалиётларини тадбиқ этиш ва кенг билим доираси берадиган манфаатлардан баҳраманд бўлиш имконини беради. Бизнинг жамоамиз кўп тилли жамоа бўлиб, ў хизматларини ўзбек, рус, тожик ва инглиз тилларда кўрсата олади.

Фарход Жабборов

ИЖРОЧИ ДИРЕКТОР

Даниил Одендаал

БОШҚАРУВЧИ ҲАМКОР

Фарход

Иш тажрибаси: Фарход инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича турли халқаро лойиҳаларда (микрокредитлаш, фермерларни ўқитиш ва иқтисодий ривожланиш) фаолият кўрсатган. 2014 йилда ўзининг бизнес соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида Фарход МВА (бизнесни бошқариш бўйича магистратура) дастури бўйича Германияга ўқишга борди. Ўзбекистонга қайтганидан кейин у бизнес консалтинг ва тадбиркорларни ўқитиш  соҳаларида ишлаган.

Маълумоти: Саноат иқтисодиёти бўйича дипломга эгаман. Магистратура поғонасини “Кичик бизнесни бошқариш ва олға  силжитиш” мавзусида давом эттирдим.

Қизиқишлари: Менинг қизиқишларим сирасига компаниялар муаммоларини ўрганиш, уларнинг “тор жойларини” (яъни муаммоларини) излаб аниқлаш ва мижоз билан биргаликда бу муаммоларни ҳал қилиш киради. Бундан ташқари, китоб мутолаа қилишни ва янги дўстлар орттиришни ёқтираман. Менинг орзуим 100 давлатга саёҳат қилишдир.

Даниил

Иш тажрибаси: АҚШда туғилиб ўсган Даниэл Ўзбекистонда 2005 йилдан бери истиқомат қилади ва ишлайди. Бу ерда у ривожланиш бўйича турли лойиҳаларни амалга ошириш, компаниялар учун тренинглар ўтказиш ҳамда маслаҳат хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади. 2012 йилдан бери у хизмат кўрсатиш соҳасида ихтисослашган уч корхонани тузишга ёрдам берган.

Маълумоти: Психология бакалаври, ва психология бўйича магистрлик илмий даражаларига эгаман.

Қизиқишлари: Менга бизнеснинг кўз ўнгимда муваффақиятли бизнесга айланиши жараёнини кузатиш ёқади. Шунинг учун одамларнинг якка тартибда ёки жамиятда касбий жиҳатдан ривожланиши менга айниқса кучли рағбат беради.

Пировард мақсадимиз

Жисмоний шахслар ва корхоналар билан ҳамкорликда бўлиб, ижобий ўзгаришларга эришиш учун манба бўлишдир.

Миссиямиз

Биз шахсларга ва корхоналарга ўз мақсадларига касбий маҳорат, жипслик ва жамоавий ҳаракатлар орқали эришиш учун оптимал ечимларни топишга ёрдам берамиз.

Қадриятлар

Қадр-қиммат, яхлитлик, саҳийлик, узоқ муддатли бизнес-муносабатлар, муттасил такомиллаштириш, касбий маҳорат, мослашувчанлик, яхлит ёндашув, жамоавий ҳаракат.

 
  1. Қадр-қиммат: Ҳар бир кишига нисбатдан иззат ва ҳурматда бўлиш.
  2. Саҳийлик:  Мижозлар билан улар бораётган йўлдан қўшимча масофани босиб ўтишни канда қилмаслик.
  3. Яхлитлик (бутунлик): Ишимизни ошкора бажариш ва мижоз олдида шаффоф бўлиш.
  4. Узоқ муддатли муносабатлар:  Лойиҳадан ташқаридаги ҳаётда борди-келди қилиш.
  5. Касбий маҳорат: Ишни пухта қилиш,  ўз вақтида ва ишончли даражада.
  6. Узлуксиз такомиллаштириш:  ўзимизни ва бошқаларни мақсадли равишда ривожлантириш.
  7. Мослашувчанлик:  мослаштирилган (мижозга қаратилган) стратегия.
  8. Яхлит ёндашув:  ҳаёт ва бизнеснинг барча йўналишларига таъсир қилиш ва шакллантириш.
  9. Жамоавий ҳаракат: Куч бирликдадир, ҳар  инсоннинг ўз қадри бор.

Ҳали ҳам саволлар борми?

Бизга қўнғироқ қилинг: +998 90 1755320

Биз тақдим этган хизматлар ҳақида кўпроқ билиш ва бепул консултация сессиясини режалаштириб олиш учун жамоамиз билан бемалол боғланишингиз мумкин.